Ҳайит куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилади
Бу қизиқ
−
22 Май 2020 10648 1 дақиқа
Бугун, 22 май куни Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади. Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни +28...+31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни +33...+35 даражани ташкил этади.
23-24 май кунлари Марказий Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳаво ҳарорати +15...+18 даража, кундузи +35...+37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса +38...+40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.
Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь
Қора денгизда дрон кемага ҳужум қилди
15 Ноябрь