Боғчаларнинг овқатланиш тизимида туб бурилишлар бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарор билан Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби ҳамда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди:

Ушбу муассасаларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни  ташкил қилиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги танлов ўтказади.

Мазкур усулда овқатлантиришни ташкил этиш орқали тежалган маблағ тарбияланувчиларнинг овқатланиш шароитларини яхшилашга йўналтирилади.

Қарорга кўра, 2019–2020 ўқув йилидан ОТМларда умумий квоталар доирасида “Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш” йўналишида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари ҳар 3 йилда бир марта соғлом овқатлантириш йўналишида малакасини оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

аутсорсинг МТМ

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг