Ўзбекистон сайёҳлар учун Wi-Fi сифатини яхшилайди
Жамият
−
14 Август 2019
4176Ўзбекистонда мамлакатга келаётган сайёҳлар учун симсиз Wi-Fi сифатини яхшилаш режалаштириляпти. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан меҳмонхоналарни бутунжаҳон Интернет тармоғига кириш, жумладан 4 мб/сдан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминлашга доир талабларни киритиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ аэропортлар, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудуди ҳам 4 мб/сдан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминланади.
Қайд этилишича, мазкур қадам туристик “ақлли шаҳар”ни яратиш босқичларидан биринчиси ҳисобланади, бу ерда юқори технологиялар инфратузилма ва хизматларни яхшилаш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш йўлида хизмат қилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь