Букмекерлар фойдасининг бир қисми спортга йўналтирилади
Жамият
−
06 Декабрь 2019
4619Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳужжатга мувофиқ, букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади;
• букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, Интернет тармоғи провайдерларида хизматлар кўрсатилиши тартибга солинади;
• букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадларининг бир қисмини спорт турлари, шу жумладан, футболни ривожлантириш учун йўналтирилади;
• букмекерлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш механизмлари жорий этилади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси