Нега автобусларга рухсат берилди-ю, метрога эса йўқ?
Жамият
−
15 Июнь 2020
8936Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда йўловчи ташувчи автобуслар фаолиятига рухсат берилди. Аммо метро фаолияти қайта тикланмади.
Бугун, 15 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков нега бундай бўлганига изоҳ берди.
“Метролардаги ҳавони доимий янгилаб турувчи умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини оширади. Шу сабабли метрога ҳозирча рухсат йўқ!”, деди Отабеков брифингда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан мамлакатда поездлар қатнови, қисман халқаро парвозлар ҳам тикланди. Аммо ҳудудларнинг тоифаларга ажратилиши яна 1,5 ойга чўзилди.
Маълумот учун, “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда жорий йилнинг 8 июнь кунидан жамоат транспортлари ҳаракати қайта тикланди.