Коронавирус Қозоғистонда: пандемия 3 сценарийда ривожланиши тахмин қилинди

Олам

image

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият уч сценарий бўйича ривожланиши тахмин қилинди. Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой кўрилаётган версияларни маълум қилди.

Биринчи сценарийга кўра,  мамлакатда карантин чекловлари ўрнатилмайди. Бу ҳолда август ойига бориб, Қозоғистонда коронавирус беморлари  сони кунига 27 мингтага кўпаяди. Натижада 300 минг бемор учун ўрин тайёрлаш керак бўлади.

Иккинчи сценарий,2 ҳафталик миллий локдаун эълон қилинади. Шунда беморлар сонининг кунлик ўсиши 7 мингга етиб, 80 минг тўшак керак бўлади.

Учинчи сценарий, 4 ҳафталик қаттиқ карантин режими ўрнатилади. Бу ҳолда кунига 2,5 минг аниқланади. Ўз-ўзидан зарур ётоқлар сони 30 минггача қисқаради.

Қозоғистонда сўнгги кунларлда коронавирус беморлари сони кескин ортиб боряпти. Бугунгача 21 819 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 13 008 нафари соғайган ва 188 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг