Францияда сохта полициячи хитойликларни жаримага тортди
Олам
−
09 Март 2020
5605Францияда сохта полициячи хитойлик талабаларни жамоат жойида тиббий ниқоб тақиб юргани учун 150 евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда бугун, 9 март куни Хитойнинг Париждаги элчихонаси маълум қилди.
"Хитойлик талабалар жамоат жойларида юзни яширишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланиб 150 евро миқдорида жаримага тортилди. Полиция ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг таъкидлашича, улардан жарима ундирган одамлар сохта полициячи бўлиб чиққан. Шуни таъкидлаш керакки, тиббий сабабларга кўра ниқоб тақиш қонунга зид эмас", дейилади элчихона хабарида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 110 337 нафарга етган. 3 831 нафар бемор вафот этган. Бу вирусдан тузалганлар сони эса 62 397 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 5 979 нафари ёки 14 фоизи оғир аҳволда.
LiveБарчаси