“Мустақиллик” майдонидаги фавворанинг олиб ташланиши ростми?
Жамият
−
11 Июнь 2019
6532Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳр “Мустақиллик” майдонидаги фавворанинг олиб ташланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Пойтахт ҳокимияти ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад қилди. Таъкидланишича, ҳозирда бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойларида дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор.
Қолаверса, фаввора у вақтга нисбатдан 8 баробар кўп электроэнергия истеъмол қилади. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади”, дейилади ҳокимият баёнотида.
Ҳокимлик Матбуот хизмати шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилишини қайд этган.