Тошкентда мудҳиш ЙТҲ! Навқирон йигит ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 26 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлида – Шаҳар сил касалликлари клиник шифохонаси яқинида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақад Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

26 октябрь куни соат 22:45 да Nexia авотомобили ҳайдовичиси 19 ёшли Беҳруз К. кўчани ёритувчи бетон устунга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовичиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг уринишга қарамай, вафот этган.

Автомобиль йўловчилари – 19 ёшли Диёр К., Жавоҳир З. ва Муҳаммадазиз А. Тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Уларга тиббиё ёрдам кўрсатиляпти.

Ҳайдовчи тезликни ҳадда ташқари ошириб юбориши натижасида бошқарувни эплай олмагани ЙТҲга сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

476

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг