Қрим кўпригидан ўтаётган темир йўлнинг қачон ишга тушиши маълум бўлди
Олам
−
25 Сентябрь 2019
4163Қрим кўпригидаги поездлар ҳаракати шу йилнинг декабрь ойи охирида бошланади. Бу ҳақда ТAССга қурилиш бош пудратчиси "Стройгазмонтаж" раҳбари Aркадий Ротенберг маълум қилган.
Локомотивни қабул қилиш арафасида журналистлар синов режимида Қрим кўприги темир йўл қисми орқали Таман йўловчи станциясидан Керчь жанубигача бўлган йўлга чиқди.
19 километрлик Қрим кўприги Россия ва Европадаги энг узун кўприк бўлиб, Керчь ярим оролини (Қримни) Таман ярим ороли (Краснодар ўлкаси) билан боғлайди. Бу Қрим ва Россия ўртасидаги узлуксиз транспорт алоқаларини таъминлайди.
Транспорт ўтиш пункти автомобиль ва темир йўл йўналишларидан иборат. Кўприкнинг автоулов қисми ўтган йилнинг май ойи ўрталарида ишга туширилган. Иншоотнинг темир йўл қисми ва унга яқинлашувчи йўл қурилиши давом этмоқда.
Маълумот учун, Қрим Республикаси Украинада 2014 йилда бўлган можаролар ортидан референдум орқали Россия Федерацияси таркибига кирган. Дунё ҳамжамияти Қримни Россия босиб олган деган даъвони илгари суриб, Қримни Украинанинг бир қисми деб билади.
LiveБарчаси