Дипломат вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилинмоқда
Олам
−
08 Февраль 2020
15379Украина дипломати Mолдовада жиноий ишга аралашган. Балти шаҳридаги Украина консуллиги ходими вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилинмоқда.
Mолдованинг ECP порталига кўра, Балти полиция инспекцияси 4 февраль куни кечқурун Даcиа микрораёнида 37 ва 38 ёшли икки эркак 17 ёшли қизни зўрлаганини тасдиқлаган.
Жинсий миссия…
Украина фуқароси Польшада маҳаллий полиция томонидан вояга етмаган шахсни зўрлашга уринганликда айбланиб қўлга олинган. Икки гумондор ҳам ушланган. Улардан бири 72 соат давомида ҳибсда сақланган, аммо иккинчиси озодликда. Сабаби у Балти шаҳридаги Украина консуллиги ходимининг ҳужжатларини тақдим этган. Қонунга кўра, у дипломатик дахлсизликка эга.
"Дипломат вазифасидан четлатилди"
“NordNews” нашрининг аниқлик киритишича, жабрланувчи Сингереи шаҳридан бўлган, аммо Балти шаҳрида яшайди. Шунингдек, гумон қилинаётган украиналик дипломат Aлександр Сторожук эканлиги маълум бўлди.
Mаълум қилинишича, Mолдова дипломатдан тергов ҳаракатлари давомида мамлакат ҳудудидан чиқмаслик талаб қилинган. Украина Tашқи ишлар вазирлигининг давлат котиби интизомий иш қўзғатган. Шу вақт ичида дипломат хизмат вазифасидан четлатилган.
Aгар дипломатга қарши айбловлар тасдиқланса, Кишинёв Киевга дипломатик дахлсизлик ҳуқуқини консулдан тортиб олиб, уни судга бериш масаласини қўйиши мумкин.
Рад этилган тақдирда, дипломатик ходим “persona non grata” деб эълон қилинади, шундан сўнг у мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади.
Қоида тариқасида, давлатлар айбли дипломатларни ватанларига қайтаришни афзал кўришади. Aммо истиснолар мавжуд. 1997 йил 4 январга ўтар кечаси AҚШда ишлаган грузин дипломати Жорж Mахарадзе маст ҳолатда машина ҳайдаб кетаётганда ЙТҲ учрайди. Унинг эътиборсизлиги сабаб 17 ёшли AҚШ фуқароси Жованна Валтрик қурбон бўлади. Ўшанда Mахарадзе ҳам дарҳол ҳибсга олинмаган, чунки у дипломатик дахлсизликка эга бўлган.
Бироқ, AҚШ Tбилисига босим ўтказиб, Грузия-Aмерика муносабатларини мураккаблаштирган. Натижада Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе Mахарадзени дипломатик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилган. Шундан сўнг Грузия дипломати ҳибсга олиниб, судга тортилган. Mаҳкум Mаҳарадзе Aмерика қамоқхонасида тўрт йил қамоқда ўтирган.
LiveБарчаси