Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга ташрифи якунланди

Жамият

image

Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Белград шаҳридаги Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйган.

Қайд этилишича, Президентнинг Сербияга илк расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берган. Музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаган. Бундан ташқари, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаган салмоқли ҳужжатлар тўплами алмашилган.

Ўзбекистон етакчисига Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирли Сербия Республикаси орденини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтган.

Шунингдек, Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилган.

Ишбилармонлик дастури доирасида икки давлат раҳбарлари қўшма бизнес форумида иштирок этган.

Расмий ташриф якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетган.

Сербия ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг