Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Япония элчиси билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, учрашув давомида томонлар Афғонистондаги можарони ҳал қилиш билан боғлиқ масалаларни, шунингдек, ушбу йўналишидаги Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, Япония томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш, бутун афғон халқи манфаатлари йўлида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга фаол ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

“Томонлар Афғонистонда Покистон портларига кириш имкониятига эга бўлган “Мозори Шариф – Кобул” темир йўли, шунингдек, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар”, дейилади хабарда.

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Япония

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг