Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Самарқандга боради
Жамият
−
22 Август 2022
7732Жорий ҳафтада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 22 август куни давлат раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахудни қабул қилиш режалаштирилган.
Ҳафта давомида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида Президентнинг Самарқанд вилоятига бориши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Президент ҳафта давомида мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган бир қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь