Шавкат Мирзиёев яна китоб ёзди
Жамият
−
09 Сентябрь 2021
9541Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли янги китоби нашрдан чиқди. Китоб бугун, 9 сентябрь куни ўтаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Х съездида тақдим этилди.
Китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат.
Бўлимлар қуйидагича номланган:
• “Янги Ўзбекистон стратегияси”
• “Халқпарвар давлат”
• “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”
• “Адолатли ижтимоий сиёсат”
• “Маънавий тараққиёт”
• “Хавфсизлик ва ташқи сиёсат”
• “Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар”.
Президентнинг ўзи ҳам айни вақтда съездда иштирок этиб, ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.