Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади
Жамият
−
15:54 775 1 дақиқа
Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса равнақ тилаган.
Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилган.
Ўзаро ҳамкорлик барча йўналишларида жадал ривожланаётгани мамнуният билан таъкидланган. Ўзаро савдо ҳажми, саноат, энергетика ва бошқа устувор йўналишларда етакчи корхоналар кооперацияси кўлами изчил ортиб бормоқда.
Куни кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланган.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда: яқинда Ўзбекистонда “Санъатлар олами” деб номланган Россия санъати фестивали муваффақиятли ўтказилган, айни кунларда эса Москва шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.
Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь