Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонда гаплашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 май куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг матбуот хизматлари хабар берди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Турли даражалардаги самарали алоқалар мамнуният билан қайд этилган. Парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаол ривожланмоқда.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, йил бошидан буён 23 фоизга ошгани қайд этилган.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг