Шавкат Мирзиёев ва Моди Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди
Жамият
−
17:29 538 1 дақиқа
Ўзбекистон – Ҳиндистон олий даражадаги музокаралари якунлангач, биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт эккан.
.jpg)
Маросим икки мамлакатнинг кўп қиррали муносабатларида янги босқич бошлангани ҳамда икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг рамзи бўлган.
(4).jpg)
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди бўлиб ўтган музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирганди. Унда келгусида Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилиш режаси маълум қилинганди.
Live
Барчаси