Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолди”
Жамият
−
31 Август 2021
3783Айни вақтда Тошкент шаҳрида жойлашган “Янги Ўзбекистон” мажмуасидаги амфитеатрда мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда байрам нутқини сўзлади ва унда Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолганини айтиб ўтди.
“Бугун ишонч билан айта оламизки, Ўзбекистон учун глобал инқирознинг оғир дамлари ортда қолди. Иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиш суръатини аҳолининг реал ялпи даромади 2016 йилга нисбатан 28 фоизга ўсганида ҳам кўриш мумкин.
Ҳозирги кунда номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 2,7 миллион сўмни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 2,1 баробарга оширилди. Мана, яқинда қабул қилинган Фармонга биноан, мамлакатимизда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини яна оширдик.
Биз бундан буён ҳам аҳолимизнинг даромади ва турмуш даражасини мунтазам яхшилаб боришга жиддий аҳамият қаратамиз”, дейди Президент.
Қайд этиш керакки, бундан аввалроқ давлат раҳбари Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни ёдга олиб, мустақилликнинг илк йилларида амалга оширилган улкан ишларни санаб ўтди.
LiveБарчаси