Мустақилликнинг 30 йиллиги: Мирзиёев байрам нутқида Ислом Каримовни ёдга олди

Жамият 11709
image

Айни вақтда Тошкент шаҳрида жойлашган “Янги Ўзбекистон” мажмуасидаги амфитеатрда мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик

Унда сенаторлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, илм-фан, маданият соҳаси фидойилари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев байрам нутқини сўзламоқда.

Қайд этиш керакки, давлат раҳбари байрам нутқида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини ёдга олди. 

“Бугунги қутлуғ айёмда барчамиз, бутун халқимиз Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида давлатимизни бошқарган Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов номини, у кишининг бевосита раҳбарлигида, халқимизнинг матонати ва жасорати билан амалга оширилган улкан ишларни эсга олишимиз табиийдир”, дейди Шавкат Мирзиёев.  

Президент Ислом Каримов даврида ёш Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ишларни санаб ўтди. 

“Истиқлол йилларида юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида муҳим ишлар бажарилди. Қисқа муддатда мамлакатимиз Конституцияси ишлаб чиқилди. Замонавий давлатчилик асослари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари шаклланди. 

Мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган Қуролли Кучлар барпо этилди. 

Миллий валютамиз – сўм жорий қилинди, олтин-валюта захираларимиз шакллантирилди. Қадимий тарихимиз, бой маданий меросимиз, миллий-диний қадриятларимиз, ўзлигимиз тикланди.

Мухтасар айтганда, кўпни кўрган халқимиз ўзининг мустаҳкам иродаси ва матонати, беқиёс салоҳиятини намоён этиб, тарихан қисқа фурсат ичида улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Мана шундай буюк тарихий жараёнларда фаол иштирок этиш насиб қилганидан кўпчилик ватандошларим қатори мен ҳам бахтиёрман”, дейди Мирзиёев.

Тантанали байрам тадбири давом этмоқда. Томоша қилиш учун ҳаволага босинг.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 346
Рейтинг: 2.9
t
×