Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун, 20 октябрь куни расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.

Бўлажак олий даражадаги музокаралар чоғида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунида устувор йшналишлар бўйича ўндан зиёд ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Ашхобод шаҳрида "Тошкент" боғининг очилиши, "Хоразм - Тошовуз" чегараолди савдо маркази қурилишининг бошланиши ҳам ташрифнинг муҳим воқеалари бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг