Шавкат Мирзиёев Тони Блэрни қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Глобал ўзгаришлар институти билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Тони Блэр Янги Ўзбекистондаги изчил ва кенг кўламли трансформация жараёнларига юксак баҳо берган. Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистон инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва истиқболли ташаббусларни илгари суриш учун самарали халқаро майдон бўлгани эътироф этилган.

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, етакчи халқаро технологик компаниялар ва йирик стратегик инвесторларни жалб этиш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан, илғор инновацион ечимларни жорий қилиш келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг