Соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
Жамият
−
06 ноябр 2020 9668 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, унда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Live
Барчаси