Шавкат Мирзиёев Сирдарёда фуқаро хонадонида меҳмон бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё тумани “Ширин” маҳалласида яшовчи Дониёр Йўлдошев хонадонида бўлиб, оиланинг турмуш шароитлари билан танишди.

Қайд этилишича, бу уй мамлакатдаги обод ҳовлилардан бири. 10 сотих томорқада мевали ва манзарали дарахтлар, сабзавотлар экилган. 30 бош наслли курка боқилиб, бир йилда 25 миллион сўмгача қўшимча даромад олинмоқда.

Давлат раҳбари бу саъй-ҳаракатларни маъқуллаб, мана шундай обод хонадонлар кўпайиши кераклигини таъкидлади.

“Ҳудудларда юришим, ҳар кунги ҳаракатларимдан мақсад - одамларни рози қилиш, аҳоли жон бошига даромадни кўпайтириш. Илгари четга хомашё сотардик. Ҳозир ҳаммасини мамлакатимизда қайта ишлаб, тайёр маҳсулот чиқаряпмиз. Корхоналар очиляпти, ёшларимиз, хотин-қизларимиз ишли бўляпти. Бундайлар кўпайиши, бунинг учун ривожланиш маҳаллада бўлиши керак. Маҳалла яхши бўлса, давлат кучли бўлади. Ёшларни билимли, ақлли қилиб тарбияласак, ўз йўлини, ишини топади”, деди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг