Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Жамият

image

Бугун, 8 сентябрь куни Белград шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон раҳбарига ушбу орденни Сербия Президенти Александр Вучич топширган.

Давлат раҳбари юксак мукофот учун чуқур миннатдорлик билдириб, уни Сербия халқининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмати, мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга қатъий интилиш рамзи деб билишини таъкидлаган.

Маълумот учун, Сербия Республикаси ордени хорижий давлатларнинг таниқли арбобларига халқлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда республика билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Белград шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг