Шавкат Мирзиёев Россияда қаҳрамонлик қилган ўзбекистонликни мукофотлади
Жамият
−
23 Февраль 41860 1 дақиқа
Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқаргани ҳақида хабар берилган эди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Жасорат” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, унга мукофот Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, Ўзбекистон халқига хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун берилган.
Эслатиб ўтамиз, Хайрулло Ибодуллаевга мазкур қаҳрамонлиги учун тўртинчи Тигран Кеосаян номидаги мукофот ва бир миллион рубль берилиши ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси