Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди
Жамият
−
02 Декабрь 2020
11264Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини давлат раҳбари катта мамнуният билан қайд этган.
Дмитрий Козак Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилган. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилган.
Халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь