Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф доирасида Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак ва Бош вазири Виктор Орбан билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Венгрия саммитининг кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, ўзаро савдони кўпайтириш, фармацевтика, агросаноат мажмуи, машинасозлик, сувни тежаш ва бошқа йўналишларда саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

“Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар якунида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг