Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Туркияга етиб борди
Жамият
−
19 Февраль 2020
7873Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 февраль куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Президент Мирзиёев ўтирган самолёт Анқара шаҳрида жойлашган "Эсонбуға" аэрпортига келиб қўнди.
Аэропортда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси – биринчи хоним Зироат Мирзиёевани Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Бугун Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси Президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.
LiveБарчаси