Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Францияга етиб борди
Жамият
−
21 Ноябрь 2022
11776Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Давлат раҳбарини Франция юқори мартабали расмий шахслар кутиб олдилар.
Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Франция Президенти билан учрашади. Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, жами 14 та муҳим ҳужжат имзоланади.
Президент, шунингдек, Лувр музейи ва Араб дунёси институтида ўтказиладиган кўргазмалар очилишида иштирок этиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь