Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги янги IT-паркда бўлди

Жамият

image

Тошкент шаҳри бўйлаб бунёдкорлик ишлари билан танишаётган Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида бўлди.

Президентга мажмуа шоу-румида қурилиши бошланган бинолар, уларда бўладиган шароитлар ҳақида маълумот берилган. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари иштирокида яратилган дастурий маҳсулотлар намойиш этилган.

Давлат раҳбари Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманидаги IT-марказда сабоқ олаётган болалар билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот қилди.

Мутасаддиларга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб билан ҳудудлардаги ахборот технология мактаблари интеграциясини таъминлаш, ёшларнинг замонавий технологияларга қизиқишини тўғри йўналтириб, етук мутахассислар этиб тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

Галдаги бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилди.

Мазкур замонавий мажмуа қурилиши ўтган йили 20 ноябрда бошланган эди. Бу ерда босқичма-босқич 17 та иморат, жумладан, 20-25 қаватли офис бинолари, 22 қаватли меҳмонхона, университет, конференция зали, коворкинг маркази ва бошқа объектлар барпо этилади. Иншоотлар 9 баллдан юқори зилзилага чидамли бўлади. Ер остида 3 қаватли автотураргоҳ қурилади. Мажмуа ҳудудида кафе ва ресторанлар, дўконлар, масжид, спорт майдонлари, дам олиш жойлари ҳам бўлади.

Ушбу IT-паркнинг дастлабки 2 та биноси фойдаланишга топширилган. Уларда энг замонавий қулайликлар яратилиб, истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация ва акселерация дастурлари ташкил этилган. IT-парк резидентлари сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар 2028 йил 1 январга қадар солиқлар ва божхона тўловларидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made