Шавкат Мирзиёев Покистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Жамият
−
05 Февраль 1105 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Исломобод шаҳрида ажратилган қароргоҳда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу ерда бўлиб ўтган учрашувда Исҳоқ Дор Ўзбекистон раҳбарига ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирлар кун тартиби ҳақида маълумот берган.
Ўзбекистон Президенти вазирнинг ушбу давлат ташрифини ташкил этишга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этган.
Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик муносабатларини янги амалий мазмун билан бойитишига ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Покистонда “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси