Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди
Жамият
−
20:07 768 1 дақиқа
Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Баку шаҳрига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда мамлакат етакчисини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Эртага, 15 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.


Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь