Шавкат Мирзиёев Москвада ўтадиган парадга боради
Жамият
−
10 Июнь 2020
13371Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси пойтахтида Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парадга боради. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбарлари уларнинг параддаги иштирокини тасдиқлаган.
"Шерикларимиз қувончли кунимизда қатнашишни исташади", дейди Песков.
Аввалроқ, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Молдова Президенти Игор Додон Москвага келишга розилик берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Москвада 9 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган Ғалаба паради пандемия сабаб 24 июнь куни ўтказилиши белгиланган эди.
LiveБарчаси