Шавкат Мирзиёев Кореяга сафар қилади
Жамият
−
28 Январь 2021
10534Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда бугун, 28 январь куни икки давлат раҳбарари саммитида сўз борди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқди.
“Президент Мун Чже Ин Президент Шавкат Мирзиёевга ўзи учун қулай бўлган вақтда Корея Республикасига ташриф билан келиш тўғрисидаги таклифини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Саммит давомида Ўзбекистон Президенти расмий Сеулнинг Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Томонларнинг минтақавий ўзаро боғлиқликни кучайтириш бўйича ташаббуслари юксак баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди.
LiveБарчаси