Шавкат Мирзиёев хорижий нашрга интервью берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг марказий газеталари – “Егемен Қазақстан” ва “Казахстанская правда”га интервью берди.

Суҳбатда Шавкат Мирзиёевнинг бугунги Ўзбекистон тараққиёти, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка доир фикрлари баён этилган.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

Ташриф давомида Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда биродар икки халқ ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.

Сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган.

Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг