Шавкат Мирзиёев Хивадаги хонадонда меҳмон бўлди
Жамият
−
22 Сентябрь 2021
7563Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кортежи Хива тумани Шомохулум маҳалласида тўхтади. Давлат раҳбари бу ерда яшовчи Комил Раҳимов хонадонига кириб, аҳолининг яшаш шароитлари билан қизиқди.
Комил ота узоқ йиллар қишлоқ хўжалигида ишлагани, турмуш ўртоғи Сония ая билан икки фарзандни тарбиялаб вояга етказганини сўзлаб берди. Охирги йиллардаги имкониятлар натижасида янги уйга эга бўлгани, фарзандлари университетга ўқишга кирганини айтди.
Мамлакатда амалга оширилаётган ишлар, Хоразм вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида самимий суҳбат бўлди. Хонадон эгалари бу ўзгаришларни ҳар бир одам ўз ҳаётида сезаётгани, турмуш даражаси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётганини таъкидлади.
LiveБарчаси