Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18-19 май кунлари “Хитой – Марказий Осиё” саммитида иштирок этиш учун ушбу мамлакатга боради. Бу ҳақда бугун, 8 май куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди.

Маълум қилинишича, Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Циан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади.

“Хитой-Марказий Осиё саммити 18-19 май кунлари Шаньси провинцияси Циан шаҳрида бўлиб ўтади. Форумга Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин мезбонлик қилади”, дейилади хабарда.

Унда айтилишича, саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хитой саммит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг