Шавкат Мирзиёев Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига табрик сўзи йўллайди
Жамият
−
03 Ноябрь 2020
2522Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди.
Бу Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади.
Тадбирда қатор хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам табрик сўзи билан чиқиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь