Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Тожикистонга борадими?

Олам

image

Жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) давлатлари етакчилари саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда АП хабар берди.

Саммитда қатнашиш учун Озарбайжон, Афғонистон, Баҳрайн, Вьетнам, Миср, Ҳиндистон, Ироқ, Исроил, Қозоғистон, Камбоджа, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Фаластин, Россия, Таиланд, Туркия ва Ўзбекистондан олий мартабали делегацияларнинг Тожикистонга ташрифи кутиляпти.

Тожикистон пойтахтининг ОҲИЧК саммитига тайёргарлигини шахсан Душанбе мэри Рустам Имомали назоратга олган.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш – 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган. Унинг фаолияти Осиёда тинчлик соҳасида ўзаро мулоқот майдонини яратиш, қарорлар қабул қилиш ва керакли чораларни амалга оширишга қаратилган. Бугунги кунда 27 давлат ОҲИЧК аъзоси ҳисобланади ва 5 та халқаро ташкилот кузатиувчи сифатида форумда иштирок этади. 2014 йилдан бери ОҲИЧК бош қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон ОҲИЧК

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг