Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Жамият
−
05 Декабрь 2021 5322 1 дақиқа
Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди.
Музокараларда сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф якунида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь