Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Жамият
−
29 июл 1247 1 дақиқа
Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Маълумот учун, “Келажак ўйинлари” ўзида анъанавий спорт турлари ва уларнинг рақамли шаклларини мужассам этган. Мусобақа жорий йил 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 май куни Шавкат Мирзиёев Остонага амалий ташриф билан борган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни имзолаганди.
Live
Барчаси