Шавкат Мирзиёев қирувчи самолётлар ҳамроҳлигида Покистонга борди (видео)
Жамият
−
16:24 5445 1 дақиқа
Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилган.


“Нурхон” аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган, фахрий қоровул саф тортган.

Дастурга мувофиқ, бугун, 5 февраль куни Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 6 февраль куни Покистон Президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.
Live
Барчаси