Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун бугун, 13 июнь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетди. 

Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. 

Мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши,  ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

Президентнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ШҲТ Бишкек

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг