Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади
Жамият
−
22 июн 4923 1 дақиқа
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасида содир бўлган кучли портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса кеча, 21 июнь куни кечқурун Доха шаҳри яқинидаги QatarEnergy компаниясига қарашли корхонада содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, портлашга техник носозлик сабаб бўлган. Ҳодисадан кейин ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати қайд этилмаган. Портлаш оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмган.
Ушбу фожиа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмаган.Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси Қатар Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли идоралар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Live
Барчаси