Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳини мустақиллик куни билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 25 май куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Мустақиллик куни муносабати билан Подшоҳ Абдулла II ибн Ҳусайн ал-Ҳошимийни табриклади.

Эслатиб ўтамиз, Иордания Қироллиги 1946-йил 25-майда Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилган.

Ўзбекистон Республикаси билан Иордания ўртасида 1993 йилда дипломатия муносабатлари ўрнатилгач, сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамкорлик ривожлана бошлади. 1993 йил февралда Иордания шаҳзодасининг Ўзбекистонга ташрифи ва 1996-йилда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари делегацияларининг Иордания га расмий ташрифи чоғида савдо ва иқтисодий ҳамкорлик, самолётлар қатнови тўғрисидаги битимлар имзоланди. 1994-йилдан икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқ алоқалари бошланди.

2000-йилда Ўзбекистон Республикаси билан Иордания ўртасидаги товар айланмаси 13,7 минг АҚШ долларини ташкил қилди. Иорданиядан Ўзбекистонга ёғ ва мой, қандшакар, какао, қандолат ва сабзавот маҳсулотлари, қора ва рангли металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, оптика асбоблари, мебел ва бошқалар келтирилади. Ўзбекистон томони турли хизматлар кўрсатади.

Ўзбекистон Республикасида Иордания сармоядорлари иштирокидаги 14 корхона фаолият кўрсатаётир, шундан 6 таси қўшма корхона, 8 таси 100 % иордан инвестицияси бўлган корхонадир. Иорданиянинг „Global Biznes“ компанияси Ўзбекистон Республикасида ўз ваколатхонасини очган ва илғор технологиялар маркетинги, савдо-сотиқ ҳамда маслаҳат хизмати кўрсатиш билан шуғулланади. 1996-йилда Тошкентда Иордания маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди. Унда Иорданиянинг кўпгина ширкатлари ва ишбилармонлари қатнашди.

Тошкент олий мактабларида ўнлаб иордан талабалари ўқимоқда. Подшоҳликнинг кўпгина фуқаролари Ўзбекистон Республикасида фан номзоди диссертациясини ёқлаб кетган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Иордания

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг