Мирзиёев ва Раҳмон сирдарёликларни ваҳимага солган сув омборини кўздан кечирди

Жамият

image
Бугун, 11 июнь куни Тожикистонга ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳамроҳлигида “Қайроққум” сув омборини кўздан кечирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Навбатдаги объект томон йўл олар экан, давлат раҳбарларининг кортежи Қайроққум сув омбори ёнида тўхтади. Президентлар сув омборини кўздан кечириб, суҳбатлашди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган “Қайроққум” сув омбори бузилиб кетгани ҳақида маълумот тарқалганди. Бу хабарлар ўтган йили май ойида тошқиндан зарар кўрган Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳоли орасида ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлар ҳам бўлган. Бундан хабар топган Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев туманларга етиб борганди.

Шундан сўнг,  Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдириб, миш-мишларни рад қилганди.

Шундан сўнг, икки давлат раҳбарлари Қайроққум гиламлари” корхонасини бориб кўрди.

Қайд этилишича, бу фабрика 1957 йилда ишга тушурилган. 2019 йилда модернизация қилиниб, Германия, Италия, Япония, Хитой ва бошқа давлатлардан олиб келинган ускуналар ўрнатилган. Корхонада бир йилда 3 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Қайроққум гиламлари Шарқ анъаналарини акс эттирувчи жозибадорлиги ва нақшлари билан машҳур. Юқори сифати туфайли турли халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Президент корхона маҳсулотларини кўздан кечирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг