Шавкат Мирзиёев Германия канцлери ва Президентига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
18 Июль 2021
7657Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси Федерал Канцлери Ангела Меркель ва Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Маълумот учун, Германияда содир бўлган тошқинлар натижасида ҳозиргача 156 киши ҳалок бўлди. Тошқин қўшни давлатлар Бельия, Нидерландия ва Чехида ҳам кузатилмоқда.
LiveБарчаси