Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
Жамият
−
05 Июнь 2020
8396Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти таркибига кирувчи Сўх тумани Чашма қишлоғи аҳолиси ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманинг Чечма қишлоғи аҳолиси ўртасида тўқнашув юз берганди. Шу сабабдан Бош вазир Абдулла Арипов Сўхга бориб, чегара ҳудудида Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув ўтказганди.
Учрашувдан кейин Бош вазир сўхликлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини тинлаганди. Ўшанда Президент ҳам тез орада Фарғонага бориши айтилганди.