Шавкат Мирзиёев эртага хорижга жўнаб кетади
Олам
−
22 Ноябрь 2023
12937Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Баку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан дастур доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Мақсадли фонд ташкил этиш, транспорт йўлакларини рақамлаштириш учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш, ишбилармонлик ташаббусларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган.
БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури минтақа мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига кўмаклашиш мақсадида 1998 йил 26 март куни Тошкент декларациясига мувофиқ таъсис этилган. Иштирокчи давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон.
Шу кунларда Баку шаҳрида СПЕКАнинг қатор ишбилармонлик тадбирлари, шу жумладан иқтисодий форум ва Марказий Осиё мамлакатларининг саноат салоҳияти кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь